Раҳмат Оқилов ўзига қўйилган айбловларни тан олди
(last modified Wed, 21 Feb 2018 06:19:08 GMT )
феврал 21, 2018 11:19 Asia/Tashkent
  • Раҳмат Оқилов
    Раҳмат Оқилов

Ўзбекистоннинг 40 ёшли фуқароси Раҳмат Оқилов Стокҳольмдаги суд олдида жавоб берди ва ўзига қўйилган айбловларни тан олди.

Кун.уз сайтига кўра,маҳаллий The Local нашрининг хабар беришича, Оқилов судда юк машинасини олиб қочиши ва одамларга уни ҳайдаб боришидан кўзланган асосий мақсад – «Швеция фуқароларини ўлдириш» бўлганини маълум қилган.

Стокҳольмдаги судга сешанба куни олиб келинган ўзбекистонлик 40 ёшли Раҳмат Оқилов Швеция пойтахтида 2017 йилнинг 7 апрель куни содир этилган терактни амалга оширганликда айбланмоқда. Оқилов Стокҳольм марказидаги Дроттнинггатан кўчасида одамларни босганча 550 метр юриб ўтган. Полиция маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида 15 киши яраланган, 5 киши ҳалок бўлган.  

«Мен Швеция халифаликка қарши курашни тўхтатишини хоҳладим. Улар ҳарбий ҳудудга аскарлар юборишни, урушга маблағлар ажратишни бас қилишларини истагандим», - дея Раҳмат Оқиловнинг сўзларини келтиради Швециянинг The Local нашри.

Оқилов кўрсатма бериб, қилган ишидан пушаймон эмаслигини ошкора кўрсатган. «Мен содир этган ишимдан кўзланган мақсад – мен НАТО коалицияси бомбардимонидан жабрланганлар билан юрагим ҳамда қалбим билан бирга эканимни кўрсатиб бериш эди», - дея айтиб ўтган Оқилов.

Аввалроқ Оқилов ИШИД террорчилик гуруҳига содиқлик келтирганини тан олганди. Бироқ экстремистик ташкилот ўтган йили Стокҳольм марказида содир бўлган теракт учун масъулиятни ўз зиммасига олмади. Терговнинг кўрсатишича, Раҳмат Оқиловнинг теракт вақтидаги хатти-ҳаракатларини Сурияда бўлган тожик жангарилари бошқариб турган, Оқиловнинг йўриқчилари орасида доғистонлик шахс ҳам бўлган.