Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга режалаштирилган ташрифи якунлари бўйича 20 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланади
ТОШКЕНТ, 21 фев – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга режалаштирилган ташрифи якунлари бўйича 20дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кўзда тутилган, деб хабар берди Тожик ТА Тожикистон ҳукуматидаги манбага таяниб.
"Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг март ойининг биринчи декадасида Тожикистонга амалга ошириши режалаштирилган илк давлат ташрифи якунлари бўйича 20дан ортиқ давлатлараро ва ҳукуматлараро келишувлар имзоланиши кўзда тутилмоқда", — деди манба.
Икки мамлакат фуқароларининг Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудида бир ойгача визасиз юришлари ҳамда давлат чегарасининг баҳсли қисмлари борасидаги масалага чек қўювчи икки давлат чегараларини демаркация ва делимитация қилиш ҳақидаги келишувларни улар орасида энг аҳамиятлилари деб аташ мумкин.
Шунингдек, Ўзбекистон томонидан икки давлат бизнес тузилмалари муносабатини ривожлантиришга йўналтириладиган 100 миллион доллар миқдоридаги имтиёзли кредит тақдим этилиши ҳақидаги ҳужжатнинг имзоланишига ҳам катта эътибор қаратилмоқда.
Бундан ташқари, транспорт, коммуникация, Ўзбекистон томонидан Тожикистонда бир мактаб ва касалхона қурилишининг молиялаштирилишига оид келишувлар имзоланиши кутилмоқда.