1 сентябрдан Ўзбекистон олий таълим муассасаларида контракт нархлари ошади
1 сентябрдан Ўзбекистон олий таълим муассасаларида контракт нархлари ошади
Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 17 август куни республика олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосидаги таълимнинг янги йиллик нархини тасдиқлади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. 1 сентябрдан кучга кирадиган янги нархлар аввалгидан тахминан 15 фоизга баландроқ.
2016 йил 1 сентябрдан қуйидагича контракт нархлари белгиланди:
Гуманитар соҳа
педагогика, шу жумладан, касбий таълим — 6 650 000 сўм;
санъат — 7 900 000 сўм (махсус сиртқи — 3 110 000 сўм);
гуманитар фанлар — 6 650 000 сўм;
шу жумладан:
шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима назарияси ва амалиёти, ўзбек-инглиз тержима назарияси ва амалиёти — 7 250 000 сўм;
жаҳон сиёсати — 9 850 000 сўм;
математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар — 6 650 000 сўм.
Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ:
социология ва психология — 6 650 000 сўм;
журналистика ва ахборот — 7 250 000 сўм;
иқтисод — 8 800 000 сўм;
шу жумладан: жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар — 9 850 000 сўм;
ҳуқуқ — 9 850 000 сўм.
Ишлаб чиқариш ва техник соҳа
муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологиялари — 6 650 000 сўм (махсус сиртқи — 2 220 000 сўм);
компьютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари — 7 250 000 сўм (махсус сиртқи — 2 650 000 сўм);
шу жумладан: ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент — 8 800 000 сўм;
архитектура ва қурилиш — 7 250 000 сўм;
шу жумладан: архитектура, қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш — 7 900 000 сўм.
Қишлоқ ва сув хўжалиги
қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида менежмент, қишлоқ хўжалик техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация — 6 650 000 сўм.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот
соғлиқни сақлаш — 8 800 000 сўм;
ижтимоий таъминот — 6 650 000 сўм.
Хизматлар соҳаси
хизмат кўрсатиш соҳаси — 7 250 000 сўм;
шу жумладан: спорт фаолияти — 6 650 000 сўм;
транспорт — 7 250 000 сўм;
атроф-муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги — 6 650 000 сўм.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1 октябрдан энг кам иш ҳақи 1,15 баравар оширилиши ҳақида хабар берилган эди.