1 сентябрдан Ўзбекистон олий таълим муассасаларида контракт нархлари ошади
(last modified Tue, 23 Aug 2016 07:40:54 GMT )
август 23, 2016 12:40 Asia/Tashkent
  • 1 сентябрдан Ўзбекистон олий таълим муассасаларида контракт нархлари ошади

1 сентябрдан Ўзбекистон олий таълим муассасаларида контракт нархлари ошади

Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 17 август куни республика олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосидаги таълимнинг янги йиллик нархини тасдиқлади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. 1 сентябрдан кучга кирадиган янги нархлар аввалгидан тахминан 15 фоизга баландроқ.

2016 йил 1 сентябрдан қуйидагича контракт нархлари белгиланди:

Гуманитар соҳа

педагогика, шу жумладан, касбий таълим — 6 650 000 сўм;

санъат — 7 900 000 сўм (махсус сиртқи — 3 110 000 сўм);

гуманитар фанлар  — 6 650 000 сўм;

шу жумладан:

шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима назарияси ва амалиёти, ўзбек-инглиз тержима назарияси ва амалиёти — 7 250 000 сўм;

жаҳон сиёсати — 9 850 000 сўм;

математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар — 6 650 000 сўм.

Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ:

социология ва психология — 6 650 000 сўм;

журналистика ва ахборот — 7 250 000 сўм;

иқтисод — 8 800 000 сўм;

шу жумладан: жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар — 9 850 000 сўм;

ҳуқуқ — 9 850 000 сўм.

Ишлаб чиқариш ва техник соҳа

муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологиялари — 6 650 000 сўм (махсус сиртқи — 2 220 000 сўм);

компьютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари — 7 250 000 сўм (махсус сиртқи — 2 650 000 сўм);

шу жумладан: ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент — 8 800 000 сўм;

архитектура ва қурилиш — 7 250 000 сўм;

шу жумладан: архитектура, қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш — 7 900 000 сўм.

Қишлоқ ва сув хўжалиги

қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида менежмент, қишлоқ хўжалик техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация — 6 650 000 сўм.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот

соғлиқни сақлаш — 8 800 000 сўм;

ижтимоий таъминот — 6 650 000 сўм.

Хизматлар соҳаси

хизмат кўрсатиш соҳаси — 7 250 000 сўм;

шу жумладан: спорт фаолияти — 6 650 000 сўм;

транспорт — 7 250 000 сўм;

атроф-муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги — 6 650 000 сўм.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1 октябрдан энг кам иш ҳақи 1,15 баравар оширилиши ҳақида хабар берилган эди. 

Ёрлиқ