Ўзбекистон ва Россия атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқмоқда
(last modified Sun, 25 Feb 2018 07:54:45 GMT )
феврал 25, 2018 12:54 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Россия атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқмоқда
    Ўзбекистон ва Россия атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқмоқда

Ўзбекистон ва Россия атом энергетикаси соҳасида ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан биргаликда ўтказган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар берди Дарё уз.

Вазирнинг сўзларига кўра, музокалар давомида томонлар атом энергетикаси соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масаласини кўриб чиққан.

«Бугунги кунда томонлар 2018 йилга мўлжалланган тинчлик мақсадларида ядро энергетикасидан фойдаланиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун ҳаракатлар режасини (йўл харитаси) тайёрламоқда», — деди Абдулазиз Комилов.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг декабрида Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари Тошкентда атом энергиясидан тинч йўлда фойдаланиш бўйича келишув имзолаган эди.

Ушбу келишувда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида Ўзбекистонда атом энергетика учун кадрлар тайёрлаш ва миллий инфраструктурани такомиллаштириш, мамлакатда атом электр станцияси ва тадқиқот реакторларини қуриш, шунингдек, уран конлари разведкаси ва уларга ишлов берилиши, уларнинг ҳаётий силсиласини қўллаб-қувватлаш кўрсатилган.

Ёрлиқ