Зокиржон Алматов Ўзбекистон ИИВ раҳбарининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди
(last modified Wed, 28 Feb 2018 06:42:33 GMT )
феврал 28, 2018 11:42 Asia/Tashkent
  • Зокиржон Алматов
    Зокиржон Алматов

1991-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири бўлган генерал-полковник Зокиржон Алматов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қайтди.

Бу ҳақда KUN.UZ’га вазирликдаги манба хабар берди.

Маълум бўлишича, Алматов ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.

Зокир Алматович  Алматов 1949 йил 10 октябрь куни Тошкент вилояти, Зангиота туманида туғилган. 1971-1988 йилларда Тошкент вилояти ички ишлар бошқармасида турли лавозимларда хизмат қилган. 1988-1990 йилларда Паркент тумани ички ишлар бўлими бошлиғи. 1990-1991 йилларда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи. 1991 йил 15 сентябрда президент Ислом Каримов томонидан ички ишлар вазири этиб тайинланган. 2006 йил 5 январь куни ишдан олинган.