Шошилинч! ҚАТЛ МАШИНАСИга раҳбарлик қилган полковник қамоққа олинди
(last modified Wed, 28 Feb 2018 19:32:09 GMT )
март 01, 2018 00:32 Asia/Tashkent
  • Шошилинч! ҚАТЛ МАШИНАСИга раҳбарлик қилган полковник қамоққа олинди

Тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячиси Суръат Икромов ўз тасарруфидаги маълумотларга асосланиб¸ “ўнларча маҳкум Тоймуроз Алимов бошқарган гуруҳ тарафидан жисмонан йўқ қилинган”ини иддао қилди.

Ўзбекистон қамоқхоналарининг собиқ куратори¸ МХХ полковниги қамоққа олинди

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раисининг собиқ ўринбосари¸шу кунларда умрбод қамоқ жазосини ўтаëтган Шуҳрат Ғуломов буйруғига кўра, қамоқхоналардаги айрим маҳкумларни “ликвидация қилиш”да қатнашган 42 яшар полковник Тоймуроз Алимов 26 февраль куни ҳибсга олинди.

Алимовнинг ҳибсга олинишига алоқадор мулозимнинг  айтишича¸ МХХнинг Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси (2018 йил февралида тугатилган - таҳр) бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган Тоймуроз Алимовга нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 97-модда, («Қасддан одам ўлдириш»), 301-модда («Ҳокимиятни суистеъмол қилиш») ва 230-моддалари («Айбсиз одамни жавобгарликка тортиш») асосида айблов илгари сурилган.

Терговга алоқадор мулозимнинг айтишича¸ гумондор Тоймуроз Олимжонович Алимов Ўзбекистон Ҳарбий прокуратураси сўровига мувофиқ ҳибсга олинган ва Ички ишлар вазирлиги тергов изоляторига олиб келинган.

Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов  Тоймуроз Алимовнинг айнан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 97-моддаси ( «Қасддан одам ўлдириш») бўйича ҳибсга олингани ва Алимовнинг маҳбусларни мунтазам қийнаганига оид маълумотларга эга эканини билдирди.

Ҳуқуқ фаоли иддаосига кўра¸ Алимов “МХХ назаридаги исталмаган шахсларни¸ сир сақланиш зарур бўлган ҳодиса гувоҳларини атайлаб ўлдириш” билан мунтазам шуғулланган.

 Ўзбекистон ИИВ ходимларидан бирининг айтишича¸ Шуҳрат Ғуломов буйруғига кўра, қамоқхоналарида сақланган баъзи маҳкумларни “ликвидация қилиш” жинояти тўрт ойдан бери МХХ тарафидан текширилмоқда.

ИИВ ходими сўзларига кўра, ноябрь ва декабрь ойларида ўтказилган қайта терговда Шуҳрат Ғуломов ўзига қўйилган барча айбловлар қатори сиёсий ва диний маҳкумларни йўқ қилиш амалиётига бошчилик қилганига ҳам иқрор бўлган. ИИВ ходимига кўра¸ қайта терговни МХХ зобити Анвар Ҳалимбетов олиб бормоқда.

 

 

                                                                                                                                                                        

 

Ёрлиқ