Шавкат Мирзиёев хорижий давлатлар элчиларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди
(last modified Thu, 01 Mar 2018 05:25:02 GMT )
март 01, 2018 10:25 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев хорижий давлатлар элчиларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди
    Шавкат Мирзиёев хорижий давлатлар элчиларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Ўзбекистон раҳбари элчиларни мамлакатимизда дипломатик миссиясини бошлагани билан самимий қутлаб, масъулиятли фаолиятида юксак ютуқ ва муваффақиятлар тилади.

28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси, Швейцария Конфедерацияси, Латвия Республикаси, Исроил давлати, Германия Федератив Республикаси, Словакия Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Ирфон Юсуф Шомий, Оливье Шава, Михаилс Попковс, Эдуард Шапир, Гюнтер Оверфельд, Ян Бори ва Цзян Яндан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маросимда Ўзбекистон кучли фуқаролик жамияти ва жадал ривожланаётган бозор иқтисодиётига эга эркин ва демократик давлат барпо этишнинг янги тарихий босқичига қадам қўйгани алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида бошланган кенг кўламли ислоҳот ва ўзгаришлар муқаррарлик тусини олаётганига эътибор қаратилди.

Очиқ ташқи сиёсат олиб бормасдан, кўп қиррали ва ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиб, мустаҳкамламасдан туриб белгиланган вазифаларни амалга ошириб бўлмаслиги таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатида ғоят қисқа даврда салмоқли натижалар қўлга киритилгани, хорижий двлатлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани қайд этилди.

Давлат раҳбари Ўзбекистон Марказий Осиёда хавфсизлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашда бундан буён ҳам барча саъй-ҳаракатларини сафарбар этиши ҳамда очиқ, дўстона ва амалий ташқи сиёсат олиб боришни давом эттиришини алоҳида таъкидлади. Бунда аввало қўшни давлатлар билан муносабатларга алоҳида эътибор берилади.

Ёрлиқ