Баҳорнинг илк куни Ўзбекистондан тикланган темир йўл орқали Тожикистонга илк поезд келади
март 01, 2018 10:28 Asia/Tashkent
-
Баҳорнинг илк куни Ўзбекистондан тикланган темир йўл орқали Тожикистонга илк поезд келади
1 март кунида Сурхондарё вилоятидаги “Термиз” станциясидан Тожикистоннинг Шаҳритус туманида (Хатлон вилояти) жойлашган “Ҳошади” станциясига илк юк поезди келади
Ўзбекистон Ғалаба-Амузанг темир йўлини тиклаш бўйича ишларни якунлади. Бу йўл орқали Ўзбекистон Тожикистоннинг жануби билан боғланади.
Баҳорнинг илк куни – 1 мартда Сурхондарё вилоятидаги “Термиз” станциясидан Тожикистоннинг Шаҳритус туманида (Хатлон вилояти) жойлашган “Ҳошади” станциясига илк юк поезди келади.
Қатнов тиклангани муносабати билан чегарада икки давлат ҳукуматлари, транспорт вазирликлари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтади.
Ғалаба-Амузанг темир йўли 2011 йил ноябрда фаолияти тўхтатилганди.
Ёрлиқ