март 05, 2018 11:19 Asia/Tashkent
  • Навоий вилояти лойиҳалари
    Навоий вилояти лойиҳалари

Навоий вилоятидаги «Тўдакўл» сув ҳавзасида очиладиган балиқчилик мажмуасига 1200 гектар ер ажратилади. Эронлик инвесторлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳа йилига 5000 тонна балиқ, 4000 тонна қайта ишланган балиқ маҳсулотлари (балиқ филеси, фарши, дудланган балиқ) тайёрлашни кўзда тутади.

Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифи доирасида «Навоий» эркин иқтисодий зонасида истиқболдаги режалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Балиқчиликка оид режа давлат раҳбарига манзур бўлди. Унда Кармана туманидаги хонадонларда кичик сув ҳавзалари барпо этиб, интенсив усулда балиқ етиштириш мўлжалланган. Лойиҳага кўра, икки сотих ерда интенсив усулда балиқ етиштирилади. Давлат раҳбарига етиштириладиган балиқ турлари, озуқаси, даромадлар ҳақида маълумот берилди.

«Балиқ парҳез маҳсулот ҳисобланади, гўшт ўрнини босади. Шундай экан, бу тармоқни ривожлантиришга катта эътибор бериш зарур. Хонадонларда етиштирилган балиқ аҳолига фақат қўшимча даромад манбаи эмас. У соғлик учун ҳам фойдалидир», — дея қайд этди Ўзбекистон Президенти

Ёрлиқ