Ўзбекистонда Мустақиллик кунида хавфсизлик чоралари кучайтирилади
(last modified Tue, 23 Aug 2016 14:45:47 GMT )
август 23, 2016 19:45 Asia/Tashkent

Ўзбекистонда Мустақиллик куни арафасида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича чоралар кучайтирилади. Бу ҳақда ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Турсунпўлат Тошпўлатов ЎзАга берган интервьюсида маълум қилди

Тадбирларни самарали ташкил этиш мақсадида вазирликнинг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш, патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш, ёнғин, йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармалари, хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, „Қўриқлаш“ бирлашмаси ва бошқа хизматларнинг ходимлари томонидан тегишли ташкилий профилактик ишлар бажарилмоқда», — деди вазир ўринбосари. Бу мавзуни Тошкентдаги ҳамкоримиз Акбарали Маҳкамов давом эттиради

Ёрлиқ