Ўзбекистон-Япония бизнес форуми бўлиб ўтади
март 10, 2018 13:54 Asia/Tashkent
-
Ўзбекистон-Япония
12 март куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Япония бизнес форумида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизматига таяниб Кун.уз сайти хабар қилган.
Делегация таркибидан Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Uztrade АЖ, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги вакиллари ўрин олган.
Ўзбекистоннинг Токиодаги элчихонаси маълумотига кўра, форумда Япония ташқи ишлар, иқтисодиёт, савдо ва саноат, молия вазирликлари, ташқи иқтисодий алоқаларга ихтисослашган давлат ташкилотлари вакиллари, ўз соҳаларида етакчи компаниялар ва фирмалар, молиявий тузилмалар раҳбарлари иштирок этади.
Ёрлиқ