Солиқ қўмитаси раҳбариятида ўзгариш юз берди
март 13, 2018 14:17 Asia/Tashkent
Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари этиб Беҳзод Мусаев тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари этиб Беҳзод Мусаев тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар берди.
Аввал, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ҳам ишлаган Беҳзод Мусаев 12 март куни Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари вазифасига тайинланган.
Бунгача, у 2010-2011 йилларда ҳам шу лавозимда фаолият юритганди.
Kun.uz ахборот манбасининг маълумотига кўра, Давлат солиқ қўмитаси раиси собиқ биринчи ўринбосари Абдусалом Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида лавозимидан озод этилган.
Ёрлиқ