Тошкентда ўтказиладиган йиғилишга Толибон намояндалари даъват қилинмаган
Афғонистон ТИВ тарқатган маълумотида Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ўктазилиши кутилаётган Афғонистон бўйича тинчлик халқаро йиғилишига Толибон гуруҳи вакиллари таклиф этилмаганлигини маълум қилди.
Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистон ТИВ наттоғи Шакиб Мустағний Тошкент шаҳрида ўтказилиши кутилаётган Афғонистон тинчлиги халқаро йиғилишига фақат минтақа ва жаҳон мамлакатлари дипломатлари даъват этилган. Бу йиғилишда Афғонистон тинчлиги музокараларини қандайлиги ва механизми масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда деб айтди.
Март ойининг 27 кунида Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида Афғонистон тинчлиги бўйича халқаро йиғилиш ўтказилиши кутилмоқда. Мазкур йиғилиш Афғонистон ва Ўзбекистон президентлари томонидан очилади.