Туркияда расмий ишлаш имконияти яратилди, маош 430 доллардан
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i30959-Туркияда_расмий_ишлаш_имконияти_яратилди_маош_430_доллардан
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан Туркиянинг “TAYGA GRUP” фирмаси ўртасида шартнома имзолангани хабар берилганди.
(last modified 2018-08-22T17:54:26+00:00 )
март 13, 2018 19:57 Asia/Tashkent
  • Туркияда расмий ишлаш
    Туркияда расмий ишлаш

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан Туркиянинг “TAYGA GRUP” фирмаси ўртасида шартнома имзолангани хабар берилганди.

Унга асосан Туркия Республикасининг Анталия шаҳрида жойлашган меҳмонхоналар хизмати учун танлов асосида фуқаролар ишга таклиф этилмоқда.

Хусусан, таклиф этилаётган иш ўринлари орасида - хона тозаловчи, идиш-товоқ ювувчи, меҳмонхона ҳудудини тозаловчи, аниматорлар, қабул бўлими хизматчиси, сервис ва хизмат кўрсатиш бўйича хизматчи, меҳмонлар билан ишлаш бўлими хизматчиси, ошхона ишчилари (официант, ошпаз, ошпаз ёрдамчиси) бор.

Иш вақти давомийлиги - 9:00 дан 18:00 гача (қўшимча ишлаган вақт меҳнат шартномасига асосан тартибга солинади).

Иш кунлари - душанбадан – жумагача (дам олиш ва байрам кунларидаги иш меҳнат шартномасига асосан тартибга солинади), иш ҳақи миқдори - 1604 янги турк лираси (430 АҚШ доллари).