Ўзбекистон Тожикистонга газни жаҳон нархларида етказиб беради
(last modified Wed, 14 Mar 2018 15:56:24 GMT )
март 14, 2018 20:56 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Тожикистонга газни жаҳон нархларида етказиб беради
    Ўзбекистон Тожикистонга газни жаҳон нархларида етказиб беради

Ўтган ҳафта Душанбеда ўтказилган Тожикистон-Ўзбекистон бизнес-форумида Тожикистонга ўзбек гази етказиб беришни тиклаш тўғрисида келишув имзоланди. Ҳужжат икки мамлакат парламенти томонидан ратификация қилиниб, қонуний кучга кирганидан кейин «кўк ёқилғини» мамлакатга етказиб бериш бошланиши кутилмоқда.

«Газ» келишуви бизнес-форум давомида имзоланган 16 ҳужжатнинг бири бўлди. Икки давлат расмийлари 9 март куни имзоланган битимларнинг умумий миқдори 620 миллион долларни ташкил қилганини маълум қилди. 

«Тожиктрансгаз» раҳбарияти бу борада изоҳ беришдан бош тортди. Ушбу идорага яқин бўлган манбанинг маълум қилишича, Ўзбекистон энди ҳар бир минг кубометр табиий газни жаҳон биржа нархлари бўйича сотади, олдиндан тўловни амалга ошириш бундан буён мажбурий шарт бўлмайди.

Жаҳон бозорларида табиий газ нархи бугунги кунда ҳар бир минг кубометр учун 263 долларни ташкил этади. 2012 йилда, Тожикистон ўзбек газини сотиб олган охирги марта, бир минг кубометр мамлакатга 350 долларга тушган.

Тожикистон Фанлар академияси Иқтисодиёт институти иқтисодчиси, илмий ходими Шамсиддин Жалоловнинг айтишича, бу келишув тафсилотларини яхши билади. Унинг билдиришича, у Тожикистоннинг энергетик мустақиллигига эришиш йўлида «жиддий қадам».

Унинг сўзларига кўра, ўзбек газининг импорти катта миқдордаги электр энергияси ҳажмини тежайди ва унинг ортиқча миқдорини қўшни мамлакатларга сотиш имконини беради. Бундан ташқари, кўплаб маҳаллий саноат корхоналари кўмирдан газга ўтади ва яхшироқ маҳсулот ишлаб чиқара бошлайди.

Ёрлиқ