Тожикистон фуқаролари 16 мартдан бошлаб Ўзбекистонга визасиз киришлари мумкин
(last modified Thu, 15 Mar 2018 08:26:17 GMT )
март 15, 2018 13:26 Asia/Tashkent
  • Тожикистон фуқаролари 16 мартдан бошлаб Ўзбекистонга визасиз киришлари мумкин
    Тожикистон фуқаролари 16 мартдан бошлаб Ўзбекистонга визасиз киришлари мумкин

Мирзиёев 2018-йил 9-март куни Душанбе шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг ўзаро келиб кетишлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тасдиқлади

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг ўзаро келиб кетишлари тўғрисидаги битимга мувофиқ Тожикистон фуқаролари 16 мартдан бошлаб Ўзбекистонга визасиз киришлари мумкин, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати. 

"2018-йилнинг 14-март куни Ўзбекистон томони ички давлат процедураларини якунлади — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018-йил 9-март куни Душанбе шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг ўзаро келиб кетишлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тасдиқлади.

Ёрқин баҳор байрами Наврўз арафасида икки мамлакат аҳолисига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Тожикистон Республикаси фуқароларига ушбу Битимни расман кучга киришига қадар вақтинчалик қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди", — дейилади хабарда.

2018-йил 16-мартдан эътиборан Тожикистон Республикаси фуқаролари амалдаги сафар ҳужжатлари (дипломатик, хизмат ва хорижга чиқиш умумий фуқаролик паспорти) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида визасиз (30 кунгача) бўлишлари мумкин.

Хабарда айтилишича, битимнинг кучга кириш санаси ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Тожикистон Республикасида бўлишига нисбатан қўлланиши тўғрисидаги маълумот қўшимча тарзда эълон қилинади.

Ёрлиқ