март 19, 2018 13:44 Asia/Tashkent

Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари телефон орқали суҳбатларида Тошкент шаҳрида ўтказилиши кутилаётган Афғонистон тинчлиги халқаро йиғилиши юзасидан фикр алмашдилар.

 Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров  телефон орқали ушбу суҳбатларида  Афғонистон муаммолари ва бўҳронини сиёсий йўл билан ҳал қилиш учун барча мамлакатларнинг ҳамкорликлари зарурлигини таъкидладилар.

Томонлар шунингдек  Афғонистонни расмий давлати ва Толибон гуруҳи ўртасида билвосита музокарани ўтказилиши зарурлиги ҳақида гапирдилар.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари бу суҳбатда  БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш ва  бир нечта мамлакатлар ТИВ раҳбарлари жумладан Эрон, Хитой ва Россия ташқи ишлар вазирлари ҳам ушбу халқаро йиғилишга даъват этилган. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири  Афғонистон тинчлиги бўйича халқаро конференцияни 26-27 март кунлари бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилди.

Айтиб ўтганимиздек, Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Абдулазиз Камилов ва Сергей Лавров телефон орқали мулоқотда Тошкентда бўлиб ўтадиган Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича конференцияга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди. "17 март куни мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар амалиёти доирасида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Россия Федерецияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди", — дейилади ТИВ хабарида.

Матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкентда бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференция мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди.

Вазирлар, хусусан, тайёргарлик жараёни, конференция мазмун-мундарижаси, Тошкент анжуманининг якуний ҳужжати лойиҳаси ва афғон муаммосини сиёсий ҳал қилиш масаласи бўйича ҳамкорликдаги келгуси саъй-ҳаракатларни муҳокама қилишди.

"Томонлар Афғонистон марказий ҳукумати ва "Толибон" ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни йўлга қўйиш зарурлиги борасида якдил фикр билдирди", — дейилади хабарда.

Афғонистон бўйича халқаро конференция Тошкентда 26-27 март кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ТИВнинг маълумот беришича, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича халқаро конференцияда иштирок этиш учун ЕИ ташқи сиёсат хизмати раҳбари, БМТ бош котиби, Хитой ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари таклиф этилган. АҚШ давлат котибининг биринчи ўринбосари, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам анжуманда иштирок этади.

Ўзбекистон республикаси Афғонистоннинг  шимол минтақалари билан муштарак чегарага эгадир. Бу икки мамлакат  ўртасидаги қўшма чегаралар 150 километрни ташкил этади.

 Афғонистон билан унча узоқ бўлмаган чегарага эга бўлгани билан бир пайтда,   Марказий Осиёдаги бошқа республикалари каби терроризм таҳдидлари ва хавфига юзмаюздир.

 Зеро  экспетларга кўра айни ҳолда Афғонистон ҳудудларида  Ўзбекистон исломий ҳаракати каби экстремистик гуруҳ мавжуд бўлиб Толибон гуруҳи билан яқин алоқададир.

 Шу сабабдан Тошкент давлати қарашидан Афғонистондаги нотинчликлар  ва уруш Марказий Осиёдаги бошқа республикалари каби худди Ўзбекистонга ҳам салбий таъсирини етказади.

 Ўрта Осиё масалалари эксперти Жулия Иоффга кўра, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муштарак тарихий, маданий жиҳатлар мавжуд бўлсада, муштарак иқтисодий муаммолари ёнида бу мамлакатларининг нисбий бир кучсизлиги  Афғонистондаги террористик ҳаракатлар ва фаолиятдан зарар кўришлари эҳтимолини кўпайтирган.

Бу масала эса Ўзбекистон давлатини  терроризмга қарши курашни кучайтириш ҳамда Афғонистон бўҳронига ечим топиш учун минтақа ва минтақадан ташқари мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишига  ундамоқда.

Терроризмга қарши курашдаги Россия федерациясининг манфаатлари Ўзбекистонни муносиб бир вариантга айлантирган. Россия давлати  Ўзбекисонни ҳимоя қилиши билан Тошкентда ўтказилиши кутилётгапн йиғилишда  жиддий одим ташлашни кўзда тутмоқда.

Дарвоқи Россия Афғонистондаги террорчилик гуруҳлар ҳаракати хусусан ИШИД фаолиятидан хавотирга ттушган.

 Ушбу хавф- хатар Афғонистонда кенгайиб бориши билан Россия нуфузи остидаги Марказий Осиёга ҳам салбий таъсирини ўтказишини имкони бор.

Шу ҳол билан бирга Россия федерацияси Афғонистонда юқори ва катта нуфузга эга бўлмасада, аммо Ўзбекистонни ҳимоя қилиши ва  миниақа сиёсатлари билан  мос равишда сиёсат олиб бориши  Афғонистон бўҳронига ечим топиши йўлида йирик муваффақиятлар келтириши мумкин.

 

Ёрлиқ