Ўзбекистон ўтган йил мобайнида
Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 9-10 март кунлари давлат ташрифи билан Тожикистон Республикасида бўлди
Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 9-10 март кунлари давлат ташрифи билан Тожикистон Республикасида бўлди. Душанбе шаҳридаги халқаро аэропортда Шавкат Мирзиёевни қўшни давлат раҳбари Имомали Раҳмон, шунингдек, ҳукуматнинг бошқа аъзолари кутиб олишди. Икки давлат раҳбарлари фахрий қоровул ортидан ўтишди. Шундан сўнг президентлар Тожикистон раҳбарининг қароргоҳи — «Қасри миллат» саройига йўл олишди. Қароргоҳда Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Маросимдан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон яккама-якка музокара ўтказди. Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, сув-энергетика, туризм, маданий-гуманитар соҳаларда ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, фуқароларнинг ўзаро қатнови учун қулайликларни ошириш масалалари муҳокама этилди.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «бир плюс бир» шаклидаги учрашув бошланишидан аввал матбуот учун қисқача баёнот берди. «Тожикистон-Ўзбекистон муносабатлари яқин вақт ичида стратегик шериклик даражасига чиқади. Тошкент Душанбе билан муносабатларни барча йўналишларда изчил ривожлантириб боради», — дея айтиб ўтди Шавкат Мирзиёев. Ташриф чоғида президентларнинг яккама-якка учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Тожикистон расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибдаги учрашувда ҳамкорликнинг бошқа муҳим масалалари ҳам кўриб чиқилди. Музокаралар якунида икки мамлакат раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида Дўстлик ва яхши қўшниликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги Қўшма баёнот, Ўзбекистон – Тожикистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Бундан ташқари, савдо, иқтисодиёт, инвестиция, молия, транспорт ва транзит, қишлоқ хўжалиги, сув-энергетика, солиқ, божхона, туризм, фан-таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳаларидаги ҳамкорлик ҳамда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришга доир 27 ҳужжат имзоланди.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга кўмаклашадиган, икки давлат фуқароларининг 30 кунга қадар ўзаро сафарлари учун визасиз режимнинг жорий қилинаётганини мамнуният билан қайд этдилар. Ўзбекистон Республикаси Президенти Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмонга давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлишни таклиф қилди. Ташрифнинг аниқ муддатлари дипломатик каналлар орқали келишилади. Президентлар терроризм ва экстремизм, наркотрафик, трансмиллий уюшган жиноятчилик, ноқонуний қурол савдоси, оммавий қирғин қуролларини тарқатиш, ноқонуний миграция ҳамда бошқа минтақавий ва халқаро хавфсизликка оид хуруж ва таҳдидларга қарши курашишда ҳам икки томонлама, ҳам халқаро форматларда ҳамкорликни мустаҳкамлашга, шунингдек, ўз ҳудудларида Томонларнинг миллий хавфсизлик манфаатларига қарши қаратилган ноқонуний фаолиятни амалга оширишга йўл қўймасликка тайёр эканликларини тасдиқладилар.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега бўлган расмий сафари чоғида сув-энергетика ресурсларидан барча давлатлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш — Марказий Осиё фаровонлигининг асосий омилларидан бири эканлигини таъкидлашди.
Ушбу мақсад йўлида сув ресурсларидан оқилона ва адолатли фойдаланиш ва ушбу соҳасида минтақавий шерикликни ривожлантиришдан иккала томон ҳам манфаатдор эканлиги маълум қилинди.
Ушбу муносабат билан, Ўзбекистон томони Тожикистон Республикасида гидротехник иншоотлар, шу жумладан, Роғун гидроэлектр станциясининг қурилишида, умумътироф этилган халқаро нормалар ва мазкур объектларни қуриш бўйича стандартларга риоя қилинишини ҳисобга олган ҳолда, иштирок этиш имкониятини ҳар томонлама кўриб чиқишга тайёр эканлигини билдирди.
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари, минтақадаги барча давлатларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, конструктив мулоқот ўрнатишга кўмаклашадиган – Марказий Осиё трансчегаравий сув ресурсларидан комплекс тарзда ва самарали фойдаланиш бўйича ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш зарурлигини таъкидладилар.
-*-*
Президент Шавкат Мирзиёев МХХ раҳбари Рустам Иноятовни лавозимидан четлатган ва махсус хизматларда йирик ислоҳотлар ўтказилишини эълон қилган.
31 январь куни МХХнинг Тошкентдаги қароргоҳида ўтган йиғилишда Мирзиёев "махсус хизматларга хос бўлмаган вазифалар билан шуғулланадиган идораларни" тугатиш ҳақида кўрсатма берган.
Аввалроқ у "Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги қонунни ишлаб чиқиш назарда тутилган давлат дастурини имзолаганди.
МХХ даги йиғилишда Президент янги раҳбар, собиқ бош прокурор Ихтиёр Абдуллаевни ходимларга тақдим қилган.
Йиғилишда собиқ раис Иноятов ҳам иштирок этган, аммо у минбардан эмас, балки биринчи қатордан ўрин олган.
Мирзиёев бир вақтнинг ўзида Иноятовни сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармонга ҳам имзо чеккан.
73 ёшли генерал-полковник Иноятовнинг МХХ раислигидан кетиши интернетнинг ўзбек сегментини ларзага солган.
Аксарият ўзбекистонликлар МХХ раҳбариятидаги ўзгаришни олқишлашган ва ислоҳотларнинг олдинга силжишига умид билдирганлар.
Шунингдек Иноятов ЎЗбекистон санати аъзоси этиб тайинланган.
Шавкат Мирзиёев 19—20 январь кунлари Сурхондарё вилоятида бўлганди. Ташриф давомида 19 январь куни Қизириқ туманида вилоят фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтганди.
Президентнинг ушбу йиғилишдаги нутқидан яна бир аудио «Kun.uz» таҳририятига етиб келди. Ушбу тўрт ярим дақиқали аудиода президентнинг Миллий хавфсизлик хизматининг юқори мартабали расмийларига қаратилган кескин танқидлари акс этган. Президент МХХнинг яна бир неча амалдорларини сотқинликда айблайди.
«Бугун Бойсун МХХ раҳбари майор Эшқувватов Суннатулло Равшановични ишдан олдирдим. Негаки, булар ўз ўрнини билмади, ўз ишини қилмади. Миллий хавфсизликдагилар Сурхондарёни ўлдирган. Икки-уч сотқин, давлат сотқинлари ишлаган.
Ҳаммасидан хабарим бор. Ангор туманидаги бошлиқ Абдумўъминов Баҳром, тергов бўлими бошлиғи капитан Бердимуҳаммедов ҳам ишдан олинди.
Булар Сурхондарёни от ўйин қилиб ташлаган. Ҳамма тизимни эгаллаган, ҳамма ташкилотни эгаллаган. Яна бир-иккитаси Тошкентда юрибди, бориб ишдан оламан.
Полковник Ҳайдаров ҳам сотқин. Униям, бошқалариниям ишдан олдим», деган президент.
Ўзбекистонда 15 йилдан ортиқ Бош Прокурор бўлиб ишлаган Рашитжон Қодиров қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура сайти хабар қилмоқда. У товламачилик, ўз лавозимини суиистеъмол қилиш ва пора олишда айбланган
Рашитжон Қодиров хорижга учишга шайланганида Тошкент аэропортида ушланган
Ўзбекистоннинг собиқ ИИВ раҳбари Аҳмаджон Аҳмедбоев қўлга олинган.
Аҳмаджон Аҳмадбоев Ўзбекистон президентининг бевосита дастури асосида Тошкентда қўлга олинган.
У Тошкент шаҳри Бешоғоч минтақасида ўз уйида ушланиб, ИИВ терговхонасига олиб борилган.
Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномаси вақтида собиқ Ички ишлар вазири Аҳмаджон Аҳмедбоевни хиёнатда айблади.
«Аҳмедбаевнинг ҳамма генераллари қаерда юрганини биламизми? Уни хиёнат қилгани учун олиб ташладим», деди президент.
Президент ҳар бир ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимларининг иш фаолиятини юритишда Конституциявий нормалар борлигини қайд этиб ўтди.
-*-*
. Қозоғистоннинг Ақтобе вилоятида автобус ёниб кетди
Автобусда умумий ҳисобда 57 киши бўлган, фақат 5 киши ёнғиндан қочишга улгурган
18 январ соат 10:30 да Ақтобе вилоятининг Иргиз туманида “Самара – Шымкент” йўлининг 1068 километрида, Калыбай посёлкасидан 10км масофада автобус ёниб кетган.
“Автобус салонида 55 йўловчи ва икки нафар ҳайдовчи бўлган. Уларнинг фуқаролиги аниқланмоқда. Ёнғиндан қутулиб қолган 5 нафар йўловчига Қозоғистон ФВВсининг тиббий-қутқарув бўлими томонидан ёрдам кўрсатилмоқда. Қолган 52 киши фожеа жойида қурбон бўлди”,
Қозоғистоннинг Мангистау вилоятида автомобилm ҳалокати оқибатида Ўзбекистоннинг 6 нафар фуқароси ҳалок бўлди. Ҳалокатда жами 7 киши нобуд бўлди
Ўзбекистон Фавқулодда вазирлигига кўра ҳалокат маҳаллий вақт билан соат 6да юз берган. TengriNews агентлиги эса ҳалокат соат 4:40ларда бўлганини билдирмоқда.
Расмий хабарда айтилишича, 1 март куни “Актау-Бейнеу” йўлининг Мангистау вилояти Шетпе қишлоғидан ўтувчи қисмида Shacman русумидаги юк машинаси ва Lada Largus универсал енгил автомашинаси тўқнашиб кетган.
Автотўқнашув оқибатида Lada Largus автомашинасида кетаётган 7 киши воқеа жойида ҳалок бўлган, улардан 6 нафари Ўзбекистон фуқаросидир.
Ўзбекистон давлати Афғонистон ҳукумати ва толиблар ўртасида тинч музокаралар учун янги имкониятлар яратишни кўзда тутмоқда.
Кун.уз сайтига кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик ва минтақавий ўзаро алоқалар» мавзусида Тошкентда олий даражада халқаро конференция бўлиб ўтиши ҳақида хабарлар жамоатчиликка эълон қилинганидан сўнг, бу фикр чет элдаги кўпчилик оммавий ахборот воситалари томонидан билдирилмоқда, деб хабар берди «Жаҳон» АА.
«Ўзбекистон дунёнинг энг яхши дипломатларини шу ой охирида конференцияга таклиф қилди, - деб хабар беради Reuters ахборот агентлиги. - Ўзбекистон ҳукумати бу анжуман Афғонистон раҳбарияти ва кучларининг миллий келишувга эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашига умид қилмоқда».
Форумнинг кутилаётган иштирокчилари орасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, унинг Афғонистон бўйича махсус вакили Тадамити Ямамото, Европа Иттифоқи, Хитой, Россия, АҚШ ва бошқа кўплаб давлатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари бор, деб ўз ўқувчиларини хабардор қилган Британиянинг Daily Mail газетаси.