Афғонистон бўйича Тошкент декларацияси қабул қилинади
март 26, 2018 19:08 Asia/Tashkent
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтаётган Афғонистон бўйича халқаро анжуман якунида Тошкент декларацияси қабул қилинади.
Бу ҳақда душанба куни симпозиумлар саройида бўлиб ўтган тадбирда матбуот хизмати раҳбари Шерзод Қудратхўжаев хабар қилди.
Ҳужжат қуйидаги тамойилларни ўз ичига олади:
- Афғон халқи ўз тақдирини ўзи ҳал қилиши керак;
- Қуролланган оппозиция Афғонистон сиёсий жараёнига интерграция қилиши лозим;
- Терроризм ва трансмиллий терроризм бутун дунёда тинчлик учун умумий таҳдид сифатида қаралади.
Декларация куни кеча батафсил муҳокамаси бўлиб ўтди.
Ёрлиқ