АҚШ Ўзбекистонга саратон хасталигига қарши 3 миллион долларлик дорилар етказиб берди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i32064-АҚШ_Ўзбекистонга_саратон_хасталигига_қарши_3_миллион_долларлик_дорилар_етказиб_берди
ТОШКЕНТ,11 апр — Sputnik. Project HOPE халқаро нодавлат ташкилоти Ўзбекистонга умумий суммаси 2,9 миллион долларлик саратон касаллигига қарши дори воситаларини етказиб берди.
(last modified 2025-12-16T04:52:05+00:00 )
апрел 11, 2018 09:47 Asia/Tashkent
  • АҚШ Ўзбекистон
    АҚШ Ўзбекистон

ТОШКЕНТ,11 апр — Sputnik. Project HOPE халқаро нодавлат ташкилоти Ўзбекистонга умумий суммаси 2,9 миллион долларлик саратон касаллигига қарши дори воситаларини етказиб берди.

"Умумий баҳоси 2,9 миллион долларлик медикаментлар бугунги кунда АҚШдан Ўзбекистонга етказиб келинган", — деб хабар қилган ваколатхона ходими РИА Новости мухбирига.

Катта ёшдаги беморларнинг миясидаги хавфли ўсимтани даволашда қўлланиладиган "Темодар" онкологик препаратларидан иборат инсонпарварлик юки Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб тақсимланади.