Ўзбекистон ва Россия рейслар сонини кескин кўпайтириш ҳақида келишиб олди
(last modified Thu, 12 Apr 2018 06:37:51 GMT )
апрел 12, 2018 11:37 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Россия рейслар сонини кескин кўпайтириш ҳақида келишиб олди
    Ўзбекистон ва Россия рейслар сонини кескин кўпайтириш ҳақида келишиб олди

Кеча 11 апрель куни Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россиянинг авиация маъмурлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, дея хабар беради Россия Транспорт вазирлиги сайти.

Музокаралар чоғида Россия ва Ўзбекистон авиаташувчилари учун частоталар сонини икки баробардан кўпроққа кўпайтириш бўйича келишувга эришилди ва шартномавий йўналишларда тижорат ҳуқуқларини кенгайтириш учун йўл харитаси имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Авиацион ҳукумати жорий йилнинг 28 февраль - 1 март кунлари Тошкент шаҳрида фуқаролик авиацияси соҳасидаги ҳамкорликнинг кейинги ривожига доир масалаларни муҳокама қилиш учун учрашишгани хабар берилганди. 

Унда Россия томон икки мамлакат ўртасида амалга оширилаётган рейслар сонига нисбатан хавотирини билдирган. Маълумотларга кўра, 2014 йилдан буён Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги авиақатновлар деярли икки бараварга камайган.

Россия парвозларнинг тижорий ҳуқуқларини кенгайтиришга қизиқиш билдирган. Ўзбекистон томони Россия ташувчиларига парвозлар дастурларини тасдиқлашда ва ўз аэропортларида устуворлик кўрсаткичлари бўйича слотлар тақдим этишда ёрдам беришига ишонтирган.

Ўзбекистон томони биринчи босқич сифатида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги келишувли линиялардаги парвозлар сонини аниқлаб олиш зарурлигини таъкидлади. 

Ёрлиқ