апрел 17, 2018 18:19 Asia/Tashkent
  • Тожик-ўзбек чегараси
    Тожик-ўзбек чегараси

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Тожикистон ва Ўзбекистон чегара олди ҳудудларни миналардан тозалаш масаласи билан шуғулланувчи қўшма ишчи гуруҳи ташкил этди, деб хабар берди Sputnik Тожикистон ТожикТАга таяниб.

"Умумий чегарани миналардан тозалаш катта эҳтимол билан шу йилнинг май ойи ўрталаридан бошланади", — деган манба ТожикТАга.

У бугунги кунда Тожикистон ва Ўзбекистон умумий чегарасининг қайси участкалари миналаштирилгани ҳақидаги саволга жавоб бермаган.

"Бу маълумотлар махфий ҳисобланади, лекин ишончим комилки, миналардан тозалаш ишлари бошланганида жараённи кузатиш учун ОАВ вакиллари таклиф этилади", — таъкидлаган манба.

Ёрлиқ