Тожикистоннинг Сўғд вилояти делегацияси Самарқандга келди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i32480-Тожикистоннинг_Сўғд_вилояти_делегацияси_Самарқандга_келди
Самарқандда вилоят ҳокимлиги ва қўшни Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти ҳамкорлигида Бизнес форум иш бошламоқда.
(last modified 2018-08-22T17:54:50+00:00 )
апрел 21, 2018 09:55 Asia/Tashkent
  • Самарқанд
    Самарқанд

Самарқандда вилоят ҳокимлиги ва қўшни Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти ҳамкорлигида Бизнес форум иш бошламоқда.

Кун.узсайтига кўра, 22 апрелга қадар давом этувчи ушбу форум мобайнида Самарқанд ва Сўғд вилоятлари халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарувчиларининг кўргазма-ярмаркаси фаолият кўрсатади. Registon Plaza меҳмонхонасида бизнес-форум ўтказилади. Сўнгра эришилган келишувлар ва меморандумларни имзолаш маросими бўлиб ўтади.

Ушбу анжуманда қатнашиш учун Тожикистондан оммавий ахборот воситалари ходимлари, маданият соҳаси вакиллари, спортчилар ва ишбилармонлар етиб келишди.