Тошкент ва Ашхобод 250 млн долларликдан ортиқ шартнома имзолади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i32678
2017 йилда икки мамлакат ўзаро товар айланмаси 177,3 млн долларни ташкил қилди
(last modified 2018-08-22T17:54:53+00:00 )
апрел 24, 2018 19:27 Asia/Tashkent
  • Тошкент ва Ашхобод
    Тошкент ва Ашхобод

2017 йилда икки мамлакат ўзаро товар айланмаси 177,3 млн долларни ташкил қилди

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Туркманистон президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида ўтказилган Ўзбекистон-Туркманистон бизнес форуми ва Туркманистон миллий саноат кўргазмаси якунлари бўйича 250 млн долларликдан ортиқ шартнома ва меморандумлар имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Ишбилармонлик учрашуви чоғида икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Тадбир давомида иштирокчилар амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бизнесни қўллаб-қуватлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, мамлакат иқтисодиётининг инвестицион жозибадорлигини ошириш, ташкил этилган ва фаолият юритаётган ЭИЗда инвесторлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.