Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари ўртасида 17 та ҳамкорлик ҳужжат имзоланди
Туркманистон президентини Ўзбекистонга уюштирган сафари чоғида икки мамлакат президентлари 17 та ҳамкорлик ҳужжат имзоладилар.
Гурбангули Бердимуҳамедов 2018 йил 23-24 апрель кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлганди.
Икки томонлама учрашувлар ва олий даражадаги музокараларда кўп қиррали Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Гурбангули Бердимуҳамедов иштирокида пойтахтдаги Ашхобод сайилгоҳи очилди.
Президент матбуот хизмати хабарида айтилишича, Махтумқули кўчасида барпо этилган мазкур парк 10 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган. Сайилгоҳ олди ва ҳудудида фавворалар қурилган. Туркманистоннинг рамзи бўлган ахалтеки отларининг ҳайкаллари ўрнатилган. Замонавий аттракционлар, хушманзара дарахтлар, ўриндиқлар, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш шохобчалари аҳолининг мазмунли дам олиши учун қулай шароит яратган.
Кўксаройдаги музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Қўшма баёнотни имзолашган.
Ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, савдо уйлари очиш, ишбилармонлар кенгаши ташкил этиш бўйича, шунингдек, транспорт, транзит, қишлоқ хўжалиги, фан-техника, касаба уюшмалари, спорт ва бошқа соҳаларга доир 17та ҳужжат имзоланди.
Бундан ташқари, ташриф доирасида олий ўқув юртлари ўртасида ва ахборот-коммуникация соҳаларида 15та ҳужжат қабул қилинди.
Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Президентлар музокаралар, одатдагидек, очиқ ва самимий, ишчанлик руҳида ўтганини, эришилган келишувлардан хурсандлигини таъкидлашди.
«2017 йил Ўзбекистон ва Туркманистон муносабатларида тарихий йил бўлди. Ҳозирги кунда ҳамма келишувларимиз тўла амалга ошириляпти. Бугунги учрашувимиз ҳам жуда самарали бўлди. Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни чуқур, ҳар томонлама муҳокама қилдик. Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, бу борада ҳал этилмаган масалалар қолмади. Барча йўналишлар бўйича ўзаро англашувга эришдик. Шу асосда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини белгилаб олдик. Биз нимаики қилаётган бўлсак, халқларимиз учун, болаларимизнинг келажаги учун, деди Шавкат Мирзиёев.
Таҳлилчи Паоло Сорбеллонинг айтишича, Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёевни президент бўлганидан кейин, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликлар янада авж олди. Ҳамкорликларни тобора ривожланиб боришини Шавкат Мирзиёевни қўшни мамлакатларга нисбатан қарашлари ва нуқтаи назарига баралла шоҳид бўлиш мумкин. Чунки у Ўзбекистонда президент этиб сайланганидан кейин илк сафарини Туркманистондан бошлаганди.
Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда, томонлар Ўзбекистонни ТАПИ лойиҳасида қатнашиши борасида ҳам келиша олишди.
Ўзбекистон ва Туркманитсон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликларига эътибор бериб жорий йилнинг аввалидан бошлаб ҳар икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 55 фойизга ошгани маълум бўлади.\
Икки мамлакат ўзаро иқтисодий ҳамкорликлар ҳажмини 2020 чи йилгача 500 миллион долларга кўпайтириш қарорига келишган.
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Туркманистон президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида ўтказилган Ўзбекистон-Туркманистон бизнес форуми ва Туркманистон миллий саноат кўргазмаси якунлари бўйича 250 млн долларликдан ортиқ шартнома ва меморандумлар имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Ишбилармонлик учрашуви чоғида икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича масалалар муҳокама қилинди.
Тадбир давомида иштирокчилар амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бизнесни қўллаб-қуватлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, мамлакат иқтисодиётининг инвестицион жозибадорлигини ошириш, ташкил этилган ва фаолият юритаётган ЭИЗда инвесторлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.