Тошкентдаги собиқ «Алгоритм» заводи Германия саноат зонасига айлантирилади
Тошкентдаги собиқ «Алгоритм» заводи Германия саноат зонасига айлантирилиши мумкин. Бу ҳақда «Жаҳон» АА тарқатган хабарда шундай дейилади.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 14-16 май кунлари Ўзбекистон-Германия иккитомонлама ҳамкорлик тарихида илк бор энг йирик делегация Тошкентга ташриф буюриши кутилмоқда.
Делегация таркибига асосан ишбилармон кишилар киритилган бўлиб, банк ва автомобиль компания, кимё, электротехника саноати, туризм ва қурилиш индустрияси, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳасидан бўлган 70дан ортиқ вакиллар маҳаллий тадбиркорлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш учун музокарага киришмоқчи. Улар орасидан Siemens, MAN, BASF, TUI Group, SAP, Deutsche Bank ва Commerzbank мутасаддилар ҳам мавжуд.
15 май куни пойтахтда Германия – Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашининг ИВ йиғилиши бўлиб ўтади, эртаси куни делегация вакиллари Бухоро вилоятида Kanuf Gips заводи ишлаб чиқариш линиясининг ишга тушириш маросимида иштирок этади.