2018 йил учун фитр-садақа ва закот миқдори маълум қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i33698-2018_йил_учун_фитр_садақа_ва_закот_миқдори_маълум_қилинди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2018 йил учун закот, фитр ва фидя нисоблари миқдорини очиқлади.
(last modified 2018-08-22T17:55:10+00:00 )
май 17, 2018 11:46 Asia/Tashkent
  • 2018 йил учун фитр-садақа ва закот миқдори маълум қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2018 йил учун закот, фитр ва фидя нисоблари миқдорини очиқлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизматининг маълум қилишича, Фатво ҳайъати милодий 2018 йил (ҳижрий 1439 йил) учун 1 грамм олтиннинг шу кунда бозорлардаги ўртача нархи 188 235 сўм атрофида эканини эътиборга олиб, 85 грамм тилло ҳисобидан закот нисоби 16 000 000 сўм экани ва мазкур сумманинг қирқдан бир ҳиссаси, яъни 400 000 (тўрт юз минг) сўм миқдорда закот чиқаришни маъқуллаган.

Бу йилги фитр садақасининг миқдори Ўзбекистондаги вилоят, шаҳар ва туман бозорларидаги 2 килограмм буғдой нархидан келиб чиққан ҳолда белгиланган.

“Масалан, 2018 йилда Тошкент шаҳар бозорларида 1 килограмм буғдойнинг нархи ўртача 2500 (икки ярим минг) сўм бўлса, демак 2 килограмм буғдой нархи 5000 (беш минг) сўм бўлади”, дейилади Диний идора хабарномасида.

Шунингдек, бу йилги фидя миқдори доимий узр билан рўза тутолмайдиган кишилар учун бир оч одамнинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, ўртача 12 000 сўм, деб белгиланган