Ўзбекистон президенти мамлакат иқтисодиётининг ўта оғир аҳволда эканлигини таъкидлади
(last modified Tue, 22 May 2018 06:02:53 GMT )
май 22, 2018 11:02 Asia/Tashkent

  Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятида, вилоят ва туманлар ҳокимлари, мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ўзбекистон президенти мамлакат иқтисодиётининг вазиятини оғир деб атади.

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

       Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Ўзбекистон президентининг мамлакат иқтисодиётининг ўта оғир аҳволда эканлигини таъкидлагани”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Ўзбекистон президенти мамлакат иқтисодиётининг вазиятини оғир деб атади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятида, вилоят ва туманлар ҳокимлари, мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида вилоятнинг сўнгги бир ярим йиллик ривожланиш кўрсаткичлари ҳам сарҳисоб қилинган. Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқи давомида ишсизлик ва ўзини қийнаётган муаммолар, хорижда ишлаётган меҳнат муҳожирлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Президент Ўзбекистон иқтисодиёти жуда оғир ҳолатда эканини таъкидлади. Очиғини айтишим керак, иқтисодиётимиз жуда оғир вазиятда, жуда оғир кунларни бошдан кечиряпмиз. Қанийди, қўлимда бўлса, биринчи навбатда мактаб ўқитувчисининг ойлигини 10 баравар ошириб қўярдим. Бизнинг энг катта хатоимиз мактаблардаги ўқитувчиларни йўқотдик. Мактабларда 11 йиллик таълимни қайтардик, аммо аввалги ўқитувчиларни қайтара олмаяпмиз. Таълим соҳасида ишимиз анча орқага кетган. Коллеж, дедик. Кимга керак чўлнинг ўртасида мармар коллеж? У коллежларни қуришдан кўра, мактабнинг ўқитувчисига ойлик бериш керак эди. Энди бу коллежлар мутлақо ҳеч кимга керак эмас деб қайд этди Ўзбекистон президенти.

    Мана бугун «Обод қишлоқ» қиляпмиз. Ҳаммма қарсак чалиб, урра-урра қилияпти. Лекин «Обод қишлоқ»даги уйда вазият ўзгармаса, ейишга овқат бўлмаса, кийими бўлмаса, боласига китоби бўлмаса, бунақа қишлоқ кимга ёқади, кимга керак бундай «Обод қишлоқ». Вилоят ва туман ҳокимларига, чораларни тушунтириб бердим. Энди одамларни норози қилсак, бу хиёнат бўлади. Катта пул бердим, етмаса яна бераман деб таъкидлади президент ўз нутқи давомида. Шавкат Мирзиёев хусусийлаштириш нотўғри амалга оширилиши туфайли хатоликларга йўл қўйилгани ҳақида ҳам фикр билдирди. Агар мамлакатда эски  корхоналар турганда, кунимизга ярарди. Хусусийлаштиришга қўл қўйишдан аввал, оладиган одам корхонани сотиб олиш имкониятига эга бўлиши керак эди дейди давлат раҳбари.

      Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, бундан кейин кўп масалаларни жойлардаги ҳокимлар ҳал қилади. Ўзбекистон президенти йиғилишда ишсизлик ва давлат раҳбарини қийнаётган ташвиш ҳақида гапириб ўтди. Шавкат Мирзиёев хорижда ишлаётган меҳнат муҳожирлари ҳақида шундай тўхталиб ўтди: Улар бекорга четда юргани йўқ. Уларга иш жойини ташкил қилиб беролмаганимиз учун четларда юрибди. Ҳамма бало ҳам шундан келади, дея ишсизлик масаласига мурожаат қилган давлат раҳбари. Шулардан келиб чиқиб, Ўзбекистон президенти янги инвестиция манбаларини жалб этиш зарурлигини таъкидлади.

    Ўзбекистон иқтисодиётининг индекс кўрсатгичлари шуни кўрсатмоқдаки, ушбу мамлакат иқтисодиёти барқарорлик билан боғлиқ кўплаб бўҳронли вазият билан тўқнашмоқда. Ўзбекистон ўртача ҳисобда 8 фоиз ишсизлик ва 14 фоиз инфляцияда турибди. Ўтган 10 йил давомида мамлакатдаги ишсизлик фақат 1 фоизга камайган холос. 2016 йилдаги инфляция даражаси 5 фоиздан 9 фоизга кўтарилди ва 2017 йилда ҳам ушбу жараён давом этди. Экспертлар фикрига кўра 2018 йилда республикада инфляция даражаси 14,3 %ни ташкил этиши кутилмоқда. Ўзбекистон молия вазирлиги инфляция ошишга бир неча объектив сабаблар борлигини айтиб ўтган.

      Жаҳон бозорида нефт нархининг ошиши, Ўзбекистон иқтисодини ташқи молиялаш миқдорининг ўсиши, кредитлар бериш механизмлари фаоллашуви ва бошқалар шулар жумласидан. Инфляция миқдори 10 ва ундан ортиқ фоизга ўсиши, биринчи навбатда аҳолининг энг кам таъминланган қатлами ҳаётига таъсир кўрсатади. Озиқ-овқат нархлари кескин ошишини олдини олиш мақсадида президентнинг янги фармон лойиҳаси ишлаб чиқилган. Унда озиқ овқат импорти соҳасида алоҳода корхоналарга имтиёзлар беришни, ушбу соҳада монополистик тузилмалар ташкил қилишни таъқиқлаш кўзда тутилган. Ундан ташқари энг асосий озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилувчи ва сотувга чиқарувчи ягона давлат Фонди ташкил қилиш ҳам режалаштирилган. Ушбу чоралар аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин ошишидан ҳимоя қилишга қаратилган. Шу билан бир вақтда, олдин давлат томонидан белгиланган ёки чеклаб турилган айрим товарлар нархлари бутунлай эркинлаштирилиб, уларни маҳсулот ва хом-ашё биржалари орқали сотиш йўлга қўйилади. Бу эса Ўзбекистонда эркин тадбиркорлик муҳитини яратишга, рақобатни ривожлантиришга, хорижий сармоядорлар ва ҳамкорлар олдида Ўзбекистон обрўйини оширишга олиб келади. Шу билан бирга, иқтисодиётга турли ноиқтисодий омиллар таъсирини камайтириб, унинг самарадорлигини оширади.

     Эркин тадбиркорлик муҳити ва тўғри олиб борилган молия-иқтисодий сиёсат келажакда, инфляция даражасини 4-5%га қадар тушишига хизмат қилади. Ўтган ўн йил мобайнида ишсизликнинг барқарор давом этиши ҳамда мамлакат фуқароларининг нарх-навонининг кўтарилишидан хавотирлари янада ошди. Будан вазият эса, Ўзбекистон аҳолиси ўртасида норозиликларни келтириб чиқаришига туртки бериши мумкин. Ўзбекистон давлати ўзининг экспорт муаммоларини ҳал этиш учун жиддий саъй-ҳаракатларни амалга ошириши зарур. Айни пайтда, Ўзбекистон жаҳоннинг энг йирик экспортиёрларининг 97-ўрнидан жой олган. Тижорий мезоннинг йўқлиги боис, мамлакат иқтисоди 5 миллиард долларга эҳтиёж сезади. Ваҳоланки, Ўзбекистоннинг жанубий қўшниси ҳисобланмиш Туркманистон 9 миллиард доллар миқдоридаги ижобий савдо балансини қўлга киритди. Шунингдек, Қозоғистон республикаси ҳам жаҳон экспортиёрларининг 46-ўрнини эгаллаб, 22 миллиард доллар миқдордаги ижобий савдо балансини забт этди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, ушбу мамлакатлар ўртасидаги мавжуд иқтисодий индекслардаги тафовутларнинг асосий сабаби этиб, Ўзбекистоннинг атрофи қуруқлик бўлганлиги ва халқаро тижорат йўлларига чиқиш осон эмаслиги кўрсатилмоқда.    

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.   Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ