Абдулазиз Комилов Тошкентдаги Германия элчиси билан музокара ўтказди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i34216-Абдулазиз_Комилов_Тошкентдаги_Германия_элчиси_билан_музокара_ўтказди
28 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германия Федератив Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельдни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
(last modified 2018-08-22T17:55:18+00:00 )
май 28, 2018 12:27 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов
    Абдулазиз Комилов

28 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германия Федератив Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельдни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат чоғида олий ва бошқа даражаларда бўлажак Ўзбекистон-Германия учрашувлари жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди ҳамда режалаштирилган икки томонлама тадбирларга тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 23 май куни ҳам Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германия Федератив Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельд билан музокаралар ўтказганди.