июн 06, 2018 16:59 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Марказий Осиё халқаро экологик форумига старт берилди
    Тошкентда Марказий Осиё халқаро экологик форумига старт берилди

Атроф-муҳитнинг ифлосланиши, иқлимнинг ўзгариши, сув ресурсларининг танқислиги каби муаммолар Марказий Осиё минтақасининг барқарор ривожланиши йўлида тўсиқ бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Нодир Отажонов 5 июнь куни Тошкент шаҳрида Жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунига бағишланган халқаро форум очилишида шундай баёнот берди.

“Умумий уйимиз - Марказий Осиёнинг келажаги минтақадаги ҳар бир давлатнинг фаровон турмуш тарзи билан узвий боғлиқдир. Шу боис ҳар бир мамлакатнинг муваффақият ва ютуқларини биз умумий ғалабамиз сифатида, юзага келадиган қийинчиликларни эса – уларнинг ечимини топиш учун кучларни бирлаштиришга ишора сифатида қабул қиламиз. Бунда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати биринчи навбатда қўшни мамлакатлар билан ишончли ҳамкорликка йўналади”, - деди Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Нодир Отажонов. 

“Барчамиз тобора трансчегаравий характерга эга бўлиб бораётган, бутун Марказий Осиё давлатларига тааллуқли бўлган экологик хавфларга дуч келмоқдамиз. Атроф-муҳитнинг ифлосланиши, иқлимнинг ўзгариши, сув ресурсларининг танқислиги, чўллашув жараёнларининг фаоллашуви, қурғоқчиликнинг тезлашуви минтақанинг барқарор ривожланиши йўлида тўсиқ бўлмоқда. Марказий Осиё доим сув ресурсларига эҳтиёж сезган, ҳозирги глобал исиш шарт-шароитларида сув истеъмолининг ўсиши натижасида бу муаммо фақат чуқурлашмоқда”, - деди у ва мазкур форумда ушбу муаммоларни кўриб чиқиб, уларни бартараф этишга доир қарорлар ишлаб чиқилишига умид билдирди.

Ёрлиқ