Ўзбекистон Бош прокуратураси ва БМТ бошқармаси ўртасида меморандум имзоланди
(last modified Tue, 19 Jun 2018 05:02:05 GMT )
июн 19, 2018 10:02 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Бош прокуратураси ва БМТ бошқармаси ўртасида меморандум имзоланди
    Ўзбекистон Бош прокуратураси ва БМТ бошқармаси ўртасида меморандум имзоланди

Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродов раҳбарлигидаги делегация Вена шаҳрида БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси мутасаддилари билан учрашди. Бу ҳақда Дарё уз хабар берди. 

БМТ Бош котибининг муовини, бошқарма ижрочи директори Юрий Федотов делегация билан учрашув давомида Ўзбекистонда кечаётган янгиланишларнинг юқори динамикасини эътироф этди.

Икки томонлама ҳамкорликни муҳокама этиш жараёнида Ю.Федотов 2017-йил ноябрь ойида Тошкентда Ўзбекистон Президенти билан бўлиб ўтган учрашув ва имзоланган Ҳамкорлик йўл харитасининг аҳамиятини таъкидлади.

Хорижий хамкорларга Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, жамоат тартиби ва хавфсизликка раҳна солувчи глобал таҳдидларга қарши кураш соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар юзасидан маълумот берилди.

Хусусан, давлатнинг жиноят-ҳуқуқий сиёсати жиноят оқибатлари билан курашиш йўналишидан қонунбузарликларнинг барвақт профилактикаси ва олдини олишга томон ўзгараётганлиги ҳамда бу жараёнда прокуратура органларининг алоҳида ўрни таъкидланди.

Учрашув мобайнида Бош прокуратура ва БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланиб, унда трансмиллий уюшган жиноятчилик, коррупция ва бошқа жиноятлар юзасидан ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ва шакллари белгиланди.

Имзоланган ҳужжатнинг амалий тадбиқ этилиши масалалари муҳокама қилиниб, меморандум ҳамкорликни янги сифат даражасига кўтариш мақсадини кўзлаши таъкидланди. Ўзаро амалий хамкорлик юзасидан аниқ тадбирлар режаси тузиш масаласида келишувга эришилди.

Бу борада департамент директори Д.Брандолино, шунингдек адлия, терроризмга қарши курашиш, кибержиноятчилик, ноқонуний пул айланмаси ва бошқа сексия раҳбарлари билан ишчи учрашувлар ташкил этилди.