Абдулазиз Комилов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котибини қабул қилди
июн 20, 2018 19:09 Asia/Tashkent
20 июнь куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга ташриф буюрган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Ҳалил Ибраҳим Акчани қабул қилди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати
Учрашувда Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорлик ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди ва савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги алоқаларга алоҳида эътибор қаратилди, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, вазир учрашувда иштирок этган Ҳади Сулаймонпурни 2018 йил августидан уч йиллик муддатга ИҲТ Бош котиби лавозимига тайинлангани билан табриклади.
Ёрлиқ