Халқ таълими вазирлигида барча бошқарма ва бўлимларнинг бошлиқлари ишдан бўшатилди
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 25 июнь, душанба куни бўлиб ўтган мажлисда вазирлик марказий аппаратининг барча бошқарма ва бўлимлари бошлиқларини лавозимидан бўшатди, деб ёзади «Газета.uz» вазирликка таяниб.
Ушбу қарор Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг вазирлик кадрлар таркибини янгилаш бўйича топшириқларидан келиб чиқиб қабул қилинди.
Учрашувда Шерзод Шерматов Халқ таълими вазирлигининг асосий мақсади ҳар томонлама ривожланган авлодни тараққий эттиришдан иборат эканлигини таъкидлади. Тизим ишчилари ушбу мақсаддан оғишмаслиги керак.
ХТВ раҳбари қайд этишича, вазирлик фаолияти учта тамойилга асосланган, булар — сифат, адолат ва шаффофлик. «Ушбу мақсадга ва учта асосий тамойилларга риоя қилганларгина вазирликда қолади, бунга тайёр бўлмаганлар билан хайрлашамиз», — деди вазир.