Ўзбекистон ва Туркманистон чегараларини делимитация ва демаркация қилиш камиссиясининг йиғилиши ўтказилди
Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилишга тегишли бўлган давлатлараро камиссиясининг навбатдаги йиғилиши Ашхабодда ўтказилди.
Бу йиғилишнинг охирида икки томон бир протоколга имзо қуйишди ва милодий 2018 йилги дастурларга асосан ижро этилган қарорлар ва фаолиятлар ҳақида келишувга келишди. Бу музокара жорий йилнинг душанба куни 25 июн кунидан бошлаб 1 июл ойигача давом этди. Чегара мушкулотлари боис Қазоқистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон республикаларининг алоқалари доим ўзгариб келган ва бу мушкулотлар Марказий Осиёда минтақа ва минтақадан ташқарида бўлган қудратларнинг аралашуви учун бир баҳонани вужудга келтирган. Бу республикалар ўртасида маҳаллий ва ички чегараларини тайинлаш ва ихтилофлар милодий 19 ва 20 асрларда Совет Иттифоқининг ҳукмронлиги давридан бошланди ва ушбу мамлакатларнинг мустақилликка эришганларидан 27 йил вақт ўтишига қарамай ҳалигача ҳал этилгани йўқ. Бунга қарамай шуни зикр этиш жоизки, Ўзбекистон давлат расмийларининг Марказий Осиё республикалари, жумладан Туркманистон билан ўтказган йиғилиши ва икки томонлама музокаралари икки жиҳатдан аҳамиятни касб этади. Биринчиси бу минтақавий ҳамкорликлар ва икки томонлама алоқалар нуқтаи назаридан бўлса, иккинчиси эса Ўзбекистоннинг минтақада муҳим рол уйнаши ва ушбу ҳавзадаги бошқа мамлакатлари, айниқса Қазоқистон билан рақобат қилиши нуқтаи назаридан катта аҳамиятга моликдир.
Туркманистон ва Ўзбекистоннинг икки томонлама алоқалари ҳақида айтиш мумкинки, икки мамлакат мустақилликни қўлга киритганидан кейинги 20 йил давомида таварларни транзит қилиш ва уларни транспартировка қилиш, тижорат, энергетика ҳамда иқтисодий масалалар ҳақида икки мамлакат расмийлари ўртасида келишувлар жараён олди. Икки мамлакат расмийлари ўртасида 150-дан ортиқ ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланишига қарамай эндиликда Тошкент ва Ашхобод минтақавий ва икки томонлама ҳамкорликларнинг бошқа жиҳатларини ишчи ўз дастурларига қарор беришган. Ҳақиқатан ҳам Афғонистонда ИШИД террористик гуруҳининг нуфуз ва зуҳур топиши ҳамда Марказий Осиё, айниқса Туркманистон ва Ўзбекистон каби Афғонистон билан муштарак чегарага эга бўлган республика сиёсатчиларининг хавотирланишлари икки мамлакат ўртасидаги хавфсизлик ҳамкорликларнинг янги босқичини очиб берди. Бундан олдин Туркманистон миллий парламент собиқ аъзоси ва туркман ишлари бўйича машҳур мутахассис Холмурат Суюнов шундай деб айтган эди: “Давлатдан, айниқса инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш ва ҳукуматнинг кенг кўламли коррупцияси заминасида халқнинг норозий бўлиши сабабли улар хавфсизлик таҳдидлар билан қарши кўраш олиб боришга мойиллик зоҳир этишмайди.”
Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Ўзбекистонда экстремизм ва ИШИД террористик гуруҳларига ушбу мамлакат фуқароларининг қўшилишига қарши кўраш олиб бориш мавзўси асосий мавзўлардан бири унвонида ўлка расмийларининг ишчи дастурига киритилган. Бунга қўшимча, ИШИД террористик гуруҳининг ифротий афкори Туркманистонга нуфуз топган бир вақтда ушбу мамлакатнинг халқи ва давлати бундай ҳаракатларга аксиламал кўрсатишдан бошқа чораси йўқ. Милодий 1991 йилда Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритганидан кейинги икки ўн йиллик давомида ушбу ўлканинг раҳбарлари Марказий Осиё минтақасида қудратга эга бўлиш мойилликларини яширганлари йўқ. Марказий Осиёда Қазоқистон билан Ўзбекистоннинг рақобат қилиши жиддийдир. Ўзбекистон энг кўп жамиятга эга бўлган Марказий Осиёнинг республикаси ҳисобланади ва Қазоқистон эса ушбу географик ҳавзада энг кенг масоҳатга эга бўлган мамлакат ҳисобланади. Тошкент ва Ашхободнинг алоқалари ҳақида умумий қилиб айтиш мумкинки, минтақа рақобатларида Қазоқистондан ўтиш учун Ўзбекистоннинг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатларини эътиборга олган ҳолда шак-шубҳа йўққи Тошкент ва Ашхободнинг ихтилофларини ҳал этиш ўзаро имтиёз бериш шарт-шароитига боғлиқдир.