Ё тавба! Уч фарзанди билан Ўзбекистонга қайтган аёл терроризмда гумонланиб ҳибсга олинди
(last modified Fri, 06 Jul 2018 04:18:22 GMT )
июл 06, 2018 09:18 Asia/Tashkent
  • Ё тавба! Уч фарзанди билан Ўзбекистонга қайтган аёл терроризмда гумонланиб ҳибсга олинди

Туркияда беш йил қочқинликда яшаб, ўтган ой охирида Истанбул шаҳридан уч фарзанди билан Тошкентга учиб борган 46 яшар аёл Тошкент аэропортида терроризмда гумонланиб ҳибсга олинган.

Бу ҳақда аёлнинг Туркияда қолган турмуш ўртоғи ОАВга маълум қилди.

Унинг сӯзларига кӯра 27 июн куни Истанбулдан учиб борган рафиқаси Дилафрўз Зариповани милиция ходимлари паспорт текширувидан ўтиш чоғида қўлига кишан солишган ва аэропортдан сўроқ қилиш учун Самарқанд вилояти Каттақўрғон милиция бўлимига олиб келишган.

Диний фаолияти ортидан 2013 йилда оиласи билан Россияга қочган, 2014 йилда эса Туркияга кўчиб ўтган Зарипов  ўзи ва рафиқасининг диний-экстремист ташкилотларга мутлақо алоқаси йӯқлигини таъкидлади.

 

Ёрлиқ