Даҳшат! Ўзбекистонлик аёлни Толибон гуруҳи зўрлаб, ўлдирди
(last modified Mon, 16 Jul 2018 05:03:08 GMT )
июл 16, 2018 10:03 Asia/Tashkent
  • Даҳшат! Ўзбекистонлик аёлни Толибон гуруҳи  зўрлаб, ўлдирди

Афғонистоннинг Шимолий ҳудудида “Толибон” ИШИДнинг аёл жангариларини асирга олди.

 14 июль куни Афғонистоннинг Шимолий Жузжон провинциясида “Толибон” радикал ҳаракати жангарилари ИШИД террористик гурухининг 3 нафар жангари аёлларини йўқ қилди. Бу ҳақда “Khaama Press” агентлиги маълум қилди. 

Афғонистон Миллий армияси маълумотларига кўра, толибонлар Жузжон провинциясида келиб чиқиши ўзбекистонлик ҳамда чеченистонлик бўлган “Ислом давлати” террористик гурухининг 3 нафар жангари – аёлларини асирга олган, зўрлаган ва ўлдирган. Ушбу холат провинциядаги таъсир доираларини кенгайтиришга қаратилган жангари гуруҳлар ўртасидаги кураш доирасида рўй берган.

Тўқнашув вақтида ИШИД террористик гурухидан 12 нафар жангари халок бўлган, 33 нафари яраланган. “Толибон” гуруҳидан эса уч нафар жангари ҳалок бўлган саккиз нафари яраланган.

 Маълумот ўрнида, Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари ҳозирги кунда мамлакат бўйлаб ҳамкорликда терроризмга қарши кураш операцияларини ўтказиб келмоқда.

                                                                                                                                                Санжар Жўра

Ёрлиқ