июл 27, 2018 15:16 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон делегацияси
    Ўзбекистон делегацияси

25 июль куни Америка Қўшма Штатларида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси делегацияси Вашингтон шаҳрида Миссисипи штатидан сайланган сенатор, АҚШнинг Хельсинки комиссияси раиси Рожер Уикер билан учрашди.

Кун.уз сайтига кўра,  ТИВ ахборот хизмати хабарига кўра, суҳбат давомида Ўзбекистон – АҚШ кун тартибидаги қатор масалалар муҳокама қилинди. Ўзбекистон-АҚШ парламентлараро мулоқотини ҳамда инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни давом эттириш ва кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Рожер Уикер президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида эришилган Ўзбекистондаги жиддий юксалишни қайд этди. Вашингтон шаҳрида ўтказилаётган Диний эркинликларни илгари суриш масалаларига бағишланган вазирлар конференциясида иштирок этиш учун мамлакатимизни таклиф этиш ташаббускорларидан бири бўлган сенатор Ўзбекистондан нуфузли делегациясининг форумда қатнашишини ижобий баҳолади ва давлатимиздаги ҳаётнинг барча жабҳаларини янада демократлаштиришга қаратилган ва сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлади.

Ёрлиқ