Тошкентдан Москвага авиақатновлар сони ҳафтасига 21тага етказилади
ТОШКЕНТ, 28 июл – Sputnik. “Ўзбекистон ҳаво йўллари “ Миллий авиакомпанияси жорий йил сентябрь ойидан пойтахтдан Москвага ҳафтасига 21 та қатновни амалга оширишни, вилоят аэропортларидан эса қатновлар сонини ҳафтасига 9 тага етказишни режалаштирган. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати маълум қилди.
Миллий авиакомпания ҳозирги кунда Домодедово аэропортига Ўзбекистон шаҳарларидан ҳафтасига 36 та мунтазам халқаро қатновни, Тошкентдан 16 та авиақатновни амалга ошириб келмоқда.
Жорий йилнинг июн ойи якунларига кўра, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Москванинг “Домодедово” аэропортидан белгиланган жадвалдан кечикишсиз халқаро қатновларни амалга оширган “энг пунктуал авиакомпания” деб эътироф этилди.