Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон ташқи ишлар вазирини қабул қилади
август 03, 2018 15:30 Asia/Tashkent
2018 йилнинг 4 август куни Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сушма Свараж Тошкентга ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳиндистон делегациясининг Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда, дейилади хабарда.
Шунингдек, ташриф дастуридан Ҳиндистон ТИВ раҳбарининг Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, ҳукумати ва Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашувлари ва музокаралари ҳам ўрин олган бўлиб, мазкур тадбирлар давомида Ўзбекистон – Ҳиндистон ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатларини, шунингдек халқаро кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.