Тадбиркорнинг милиция бўлимида калтаклангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i36728-Тадбиркорнинг_милиция_бўлимида_калтаклангани_юзасидан_жиноят_иши_қўзғатилди
Андижон вилоят, Асака туман прокуратураси тадбиркор Ойбек Ҳусановнинг Асака шаҳар ички ишлар бўлимида 11 июль куни калтаклангани ва унга бир қанча тан жароҳатлари етказилгани ҳолати юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш), биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатди.
(last modified 2021-09-20T14:57:20+00:00 )
август 04, 2018 02:27 Asia/Tashkent
  • Тадбиркорнинг милиция бўлимида калтаклангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Андижон вилоят, Асака туман прокуратураси тадбиркор Ойбек Ҳусановнинг Асака шаҳар ички ишлар бўлимида 11 июль куни калтаклангани ва унга бир қанча тан жароҳатлари етказилгани ҳолати юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш), биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати  билдирди.

Маълумотларга кўра, жабрланувчи Ойбек Ҳусанов қайта суд-тиббий экспертизасидан ўтказилган.

Асака шаҳар ички ишлар бўлими ва йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари устидан хизмат текшируви бошланган.

Ойбек Ҳусанов бу калтакланиш натижасида унинг тўртта қовурғаси синганлиги, қайноқ асфальтда 350 метр масофага оёқяланг олиб боришгани оқибатида оёғи куйиб, панжаларини шиша кесиб юборганини айтган эди.

- Аввал Шаҳрихондаги "Тонг ташхис" хусусий клиникаси чап томонимдаги 4 та қовурғам сингани ҳақида хулоса берган эди. Бугун яна экспертизага олиб бориб, МРТга солиб қайтадан текшришди. Ўнг томонимда яна 2та қовурғам синганлиги аниқланди, дейди тадбиркор.

Ойбек Ҳусанов бу ишни текшираётган Андижон вилоят ва Асака тумани прокуратураси ходимлари хушмуомала эканлигини қўшимча қилди.