Бобур Ҳасан: 50 миллион долларлик сармоям билан Ўзбекистонга киритилмадим
(last modified Mon, 06 Aug 2018 02:47:17 GMT )
август 06, 2018 07:47 Asia/Tashkent
  • Ҳожатхоналарнинг бу аянчли аҳволидан кимлардир манфаатдор, шекилли...
    Ҳожатхоналарнинг бу аянчли аҳволидан кимлардир манфаатдор, шекилли...

Ўзбекистон Чегара хизмати асли ўзбекистонлик АҚШ фуқароси Бобур Ҳасанни ватанига киритмади. Тадбиркор Ўзбекистонга 50 миллион долларга яқин сармоя киритиш бўйича ўзбек расмийлари билан музокара олиб бораётган бўлган.

Бобур Ҳасаннинг айтишича, расмийлар унинг лойиҳаларига катта қизиқиш билдирган, бироқ 7-8 ойдан бери унга Ўзбекистон визасини беришмаган.

13 йилдан бери Америкада яшаётган 31 ёшли тадбиркор Президент Мирзиёевнинг 2018 йил 4 июлда имзолаган қароридаги имтиёз билан Ўзбекистонга киришга ҳаракат қилади.

Қарорда 101 давлат фуқароларига Ўзбекистонга 5 кунгача визасиз қолишни ҳуқуқи берилган.

Бироқ 3 август куни Москва орқали учиб келиб, 3 кундан сўнг Қозоғистон пойтахти Остонага учишни мўлжаллаган тадбиркор Тошкентга киритилмайди.

Чегара хизмати масъуллари унга нима учун Ўзбекистонга киритилмагани тўғрисида ҳеч қандай изоҳ бермасдан Москвага қайтариб юборишади.

Америка доҳил бир неча давлатда бизнес юритувчи Бобур Ҳасан Ўзбекистондаги йўлларда 2 мингдан ортиқ дўкончаси бор замонавий ҳожатхона ва автотураргоҳлар қуришни режалаштирган эди.

Режа амалга ошса 12 минг одам иш билан таъминланиши керак бўлган.

Ўзбекистонга киритилмаганидан норози бўлган тадбиркор, қиймати 50 миллион доллар бўлган бу лойиҳани Қозоғистонда амалга оширишга қарор қилган.

Ёрлиқ