Ўзбекистон аэропортларида божхоначилар погонсиз форма кийишади
(last modified Thu, 09 Aug 2018 07:27:07 GMT )
август 09, 2018 12:27 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон аэропортларида божхоначилар погонсиз форма кийишади
    Ўзбекистон аэропортларида божхоначилар погонсиз форма кийишади

“Тошкент-аэро” ИБК бошлиғи Равшан Тожиев сўзларига кўра, погонли жиддий кийим бош йўловчиларга руҳий жиҳатдан салбий таъсир кўрсатиб, улар билан самимий мулоқот қилишга тўсқинлик қилади.

ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. “Тошкент-аэро” ИБК бошлиғи Равшан Тожиев аэропортларда хизмат қилаётган ходимлар учун мўлжалланган янги кийим бошни намойиш қилди, деб хабар қилди NUZ.UZ нашри.

Янги форма ранги, дизайни ва погон йўқлиги билан фарқ қилади. Ҳарбий унвонлар металл пластиналарга муҳрланади ва кўкракка тақилади.

Формани алмаштириш сабаби – погонли жиддий кийим бош йўловчиларга руҳий жиҳатдан салбий таъсир кўрсатиб, улар билан самимий мулоқот қилишга тўсқинлик қилади.  

Тожиевнинг фикрига кўра, янги форма ходимларга йўловчилар ва пойтахт меҳмонларини янада дўстона кутиб олиб ва жўнатишга ёрдам беради.