Ўзбекистон ва Япония ўртасида кадрлар тайёрлашда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишув имзоланди
(last modified Mon, 13 Aug 2018 04:38:36 GMT )
август 13, 2018 09:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Япония
    Ўзбекистон ва Япония

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (Japan International Cooperation Agency — JICA) вакилларидан иборат делегация расмий қабул қилинди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Дарё.уз сайтига кўра,  учрашувда Япония Халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунео Такасака ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов томонидан жами 262 миллион иена (2,3 миллион доллардан ортиқ) миқдоридаги грант келишуви имзоланди

Мазкур келишувга мувофиқ Япония ҳукуматининг беғараз ёрдам дастуридаги «Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар ажратиш» лойиҳаси доирасида вазирлик ва идоралар, тадқиқот муассасалари ҳамда давлат компаниялари ходимларининг ўқиши ташкил этилади.

Бунда магистратура ва докторантура дастурлари бўйича иқтисод инфраструктураларини такомиллаштириш, бизнес соҳаси, қонунчилик тизими, давлат маблағлари, қишлоқ хўжалиги ва сув ресурслари, аҳоли саломатлигини сақлашни бошқариш йўналишларида танлаб олинган номзодлар 2019—2022 йилларда таълим олиш учун Япониянинг нуфузли олий ўқув юртларига юборилади.