Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 21 августда нишонланади
август 13, 2018 13:47 Asia/Tashkent
ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Ўзбекистонда жорий йилда "Қурбон ҳайити" куни 21 августда ўтказилади. Бу ҳақда муфтий Усмонхон Алимов Макка шаҳрида зиёратчилар билан учрашув пайтида маълум қилган, деб хабар берилади Телеграммдаги ботларнинг бирида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Қирғизистон мусулмонлари диний идорасининг расмий сайти бўлган muftiyat.kg жорий йилнинг 12 август куни Қирғистонда Қурбон ҳайити байрамининг биринчи куни белгилангани ҳақида маълумотни эълон қилгани ҳақида хабар чоп этган эди.
Хабарга кўра, Қурбон ҳайитининг биринчи куни 21 августга тўғри келишини маълум қилинган.