Ўзбекистон ва Тожикистон стратегик шерик давлатларга айланди
(last modified Fri, 17 Aug 2018 11:01:57 GMT )
август 17, 2018 16:01 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Тожикистон стратегик шерик
    Ўзбекистон ва Тожикистон стратегик шерик

Кўксаройда бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ўртасида давлатлараро стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди. Бу ҳақда «Kun.uz» манбаси хабар берган.

Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги шартномада узоқ муддатли ва барқарор шериклик муносабатлари ўрнатиш мақсади, ўзаро ҳамкорликнинг стратегик йўналишлари белгиланган.

Президентлар ўртасида қўшма баёнот ҳам имзоланган.

Шунингдек, саноат, стандартлаш ва сертификатлаш, чегарадан ўтказиш, таълим ҳужжатларини тан олиш, геодезия ва геология, қишлоқ хўжалиги, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир 27 та ҳужжат имзоланди. Жумладан, Сурхондарё вилояти билан Хатлон вилояти, Самарқанд вилояти билан Сўғд вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик тўғрисида битимлар қабул қилинди.

Қуйидаги соҳаларда муҳим ҳужжатлар имзолаган:

1) Икки давлат Касаба уюшмалари Федерациялари ўртасида;2) Миллий телерадиокомпаниялар ўртасида;3) ЎзА Миллий ахборот агентлиги ва «Ҳовар» Миллий ахборот агентлиги ўртасида;4) Сурхондарё вилояти ва Хатлон вилоятлари ўртасида;5) Самарқанд вилояти ва Сўғд вилоятлари ўртасида;6) Фанлар академиялари ўртасида;7) Дин ишлари қўмиталари ўртасида;8) Ўсимлик карантини соҳасида икки давлат ваколатли органлари ўртасида;9) Маданият вазирликлари ўртасида;10) Адлия вазирликлари ўртасида;11) Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Тожикистон Ёшлар ва спорт ишлари қўмитаси ўртасида;12) Ўзбекистон Давлат бошқаруви академияси ва Тожикистон Давлат хизматлари агентлиги ўртасида;13) Геодезия, харитасозлик ва кадастр қўмиталари ўртасида;14) Ҳарбий техникалар масаласида икки давлат ваколатли органлари ўртасида;15) Ҳукуматлараро таълим ҳужжатларини тан олиш ва педагогларнинг малакасини оширишда ҳамкорлик қилиш масаласида олий таълим вазирликлари ўртасида;16) Қишлоқ технологиялари йиғишда ҳамкорлик масаласида  икки давлат ваколатли органлари ўртасида;17) Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида (давлат чегаралари, элчихоналарга ер ажратиш, чегара постларидан ўтиш ва бошқа масалалар бўйича);18) Метрология ва стандартлаштириш, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳамда бошқа масалалар юзасидан икки давлат Бош вазир ўринбосарлари ўртасида.

Давлат раҳбарлари бўлиб ўтган музокаралар ва эришилган келишувлардан мамнунлигини, Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома улар орасида алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлаган.

Ёрлиқ