Тошкентда Тожикистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси очилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i37046-Тошкентда_Тожикистон_саноат_маҳсулотлари_кўргазмаси_очилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган ушбу кўргазма билан танишди.
(last modified 2018-08-22T17:56:27+00:00 )
август 17, 2018 19:40 Asia/Tashkent
  • Тожикистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси
    Тожикистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган ушбу кўргазма билан танишди.

Кун.уз сайтига кўра, бу ерда Тожикистоннинг юздан ортиқ корхоналари маҳсулотлари намойиш этилмоқда. 

Ўзбекистон президентига мазкур корхоналар ҳақида сўзлаб берилди. Давлат раҳбари маҳсулотларнинг сифати билан қизиқди, ишлаб чиқарувчилар билан суҳбатлашди.

Ташқи савдо ва иқтисодиёт маҳкамаларига экспорт-импорт алоқаларини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Саноат корхоналари ўртасида кооперацияни ривожлантириш, тадбиркорларнинг тўғридан-тўғри ҳамкорлигини йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди.