Анжирнинг фойдали ҳусусиятлари
(last modified Mon, 27 Aug 2018 06:47:17 GMT )
август 27, 2018 11:47 Asia/Tashkent
  • Анжирнинг фойдали ҳусусиятлари

Анжирни ўзгача мазаси, антиқа кўриниши сабабли жаннат меваси дейишади.

Анжирнинг асл ватани Ўрта Шарқ мамлакатлари бўлиб, кейинчалик Арабистон, Сурия, Миср ҳудудларига олиб келинган. Ҳозирда бу мева Ўрта Ер денгизи мамлакатлари, Кавказ, Қрим ҳамда Қора денгиз соҳилларида ҳам етиштирилмоқда.

Анжир жуда мазали, ифорли, шакли япалоқ ноксимон кўринишга эга мева. Ранги қора, оқиш, яшилга монанд, сариқ, ичи тўла майда уруғдан иборат бўлади. Қуввати 100 г маҳсулотда 49 килокалорияни ташкил қилади.

Бу тансиқ мевани узилган кунида янгилигида истеъмол қилишнинг фойдаси кўпроқ.

Анжир қоқи ўзининг бетакрор таъми ва шифобахшлиги билан барча учун севимли қуруқ мева бўлиб, таркибида ҳатто энг заифлашган организмни ҳам қувватлантира оладиган микромаъданлар бор. Қуритилган анжир ошхонада, яъни турли печеньелар, пишириқлар тайёрлашда қўлланилади.

Таъкидлаш керакки, бу мева истеъмолига сийдик тош касалликларида эҳтиёткорлик билан ёндошиш талаб этилади. Чунки у пешоб ҳайдовчи восита бўлгани боис сийдик айирувчи аъзолардаги тошларни ўз ўрнидан қўзғатиб кучли оғриққа сабаб бўлиши мумкин.

Ҳомиладор аёллар, вазн ортишига мойиллиги борлар анжирни кўп ейишдан ўзини тийгани маъқул, чунки у иштаҳа кучайишига ва ортиқча вазнга сабаб бўлиши мумкин.илашга ва моддалар алмашинувини фаоллаштиришга ҳисса қўшади.

БАРГИ ТЕРИДАГИ ОҚ ДОҒЛАРНИ ЙЎҚОТАДИ

Теридаги оқ доғларни даволашда анжир барглари ёрдамга келади. Бунда анжир барглари майдаланиб, 2 ош қошиқ ҳажмга келтирилади. Устидан 400 мл қайноқ сув қуйилади ва 1, 5 соат тиндириб қўйилади. Бу малҳамдан кунига 3 маҳал овқатдан 20 дақиқа олдин докадан ўтказиб, 100 мг миқдорида ичилади. Баргидан чиқадиган суюқлиги теридаги доғларга суртилади. Бу усул оқ доғлар (витилиго)ни камайтиришга ёрдам беради.

Hordiq.uz

Ёрлиқ