Ўзбекистон ва Қозоғистон ТИВ ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i37365
29 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Қозоғистон делегациясига вазир ўринбосари Галимжан Қўйшибаев бошчилик қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
(last modified 2018-08-30T14:31:49+00:00 )
август 30, 2018 19:31 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қозоғистон
    Ўзбекистон ва Қозоғистон

29 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Қозоғистон делегациясига вазир ўринбосари Галимжан Қўйшибаев бошчилик қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Кун.уз сайтига кўра

Суҳбат давомида икки томонлама муносабатлар, хусусан сиёсий, савдо иқтисодий,снвестиционмаданий-гуманитар ҳамкорлик каби долзарб йўналишлардаги алоқалар ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.

Делегациялар кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалаларини ҳам кўриб чиқдилар ва халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

Маслаҳатлашувлар давомида савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш, минтақалараро ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантиришга томонлар содиқлиги, шунингдек, транспорт-коммуникацияси соҳасидаги яқин ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.