Нега уч ака-ука журналистларнинг уйлари тортиб олиняпти?
(last modified Fri, 31 Aug 2018 04:42:19 GMT )
август 31, 2018 09:42 Asia/Tashkent
  • Нега уч ака-ука журналистларнинг уйлари тортиб олиняпти?

Кузатувчилар: Бунақаси Каримов даврида ҳам бўлмаган...

Озодлик" радиоси мухбири Шуҳрат Бобожонов, ҳамда мустақил журналист бўлиб фаолият юритувчи икки укасининг Хоразм вилоятидаги уйлари суд ҳукмига кўра мусодара этилади.

Шуҳрат Бобожоновнинг уйи алоҳида, Ғайрат ва Қудрат Бобожоновлар уйлари эса бир ҳовлида жойлашган. Урганч туманлараро судининг ҳукмига кўра, бу ҳовлилар "эгасиз" деб топилган ва давлат эгалилига ўтказилади. Ака-укаларга кўра, уйлар эгасиз қолдирилмаган.

Ака-укаларнинг айтишларича, февраль ойида бўлиб ўтган суд ҳақида уларга куни-кеча хабар қилинди. Судда оиланинг бирон аъзоси ё ҳуқуқий вакили иштирок этмаган.

Би-би-cи ҳукм борасида муносабат олиш учун судя У.Машариповга боғланди, аммо унинг ўзи билан суҳбатлаша олмади, Урганч туман ҳокимидан изоҳ олиш ҳаракатлари зое кетти.